Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пулдан закот чиқариш

08:27 / 22.06.2017 | Sarvar | 4514
Ассалому алайкум! Ўзим уйланмаганман, ота онам билан яшайман. Кам харж бўлганим учун ишлаб топган пулимни доимий равишда жамғариб бораман. Аллоҳга шукрки, жамғармам ўсиб бормоқда. Ўтган йилги Рамазонда хисоблаганимда пулим нисобга етибди (2000 ш.б.). Дарҳол закот бердим. Бу йилги Рамазонда ҳисобласам қарийб 2 баравар ортибди (4000 ш.б.). "Мўминнинг нажоти - муфассал закот китоби" да пулдан закот чиқаришнинг шартларидан бири "1 йил тўлган бўлиши керак" дейилган экан. Энди мен бу йил қанча закот чиқаришим керак? Жамғарган пулимнинг бир йил сақланган (2000 ш.б.) қисмидан 2.5% ни хисоблаш керакми ёки хозир қўлимда турган 4000 данми? Ўтган йили берган закотимни хукми қандай бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввалги нисобга етганида бир йил айланиши шарт. Қолганларида бир йил айланишини кутиш шарт эмас. Закот беришдан бир кун олдин қўлига тушган бўлса ҳам, ундан закот чиқариши фарз. "Кифоя" китобида қуйидагича келтирилади: Йилнинг ўртасида кўрилган фойда ўз жинсидан бўлган нисобга қўшилади. Бир кишининг икки юз динор пули бор эди. Нисобга етганидан кейин бир йил ўтгунча унга яна юз динор қўшилди. Бу фойда ўша ўз пулини ишлатиш, совға ёки мерос олиш каби омиллар билан бўлди. Мазкур одам нисобга етган икки юз динорга фойдага келган юз динорни қўшиб, уч юз динордан закот чиқаради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat