Ассалому алайкум! Муқаддас рамазон ойи муборак бўлсин! Мeн одатда саҳарликда дуо қилишда сабр сўраб ҳам дуо қиламан. Бу ишни кўп танишларим қилар экан. Яқинда бир танишим сабр сўраб дуо қилиб бўлмайди дeб айтди. Шу гап тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Ибодатга сабр қилиш ҳам бор. Ибодатга сабр сўрашликда ҳеч қандай зарар йўқ. Мутлоқ сабр сўраш бошқа нарса. Чунки одатда бу сабрни бошига бирор иш тушганлар сўрайди. Валлоҳу аълам!