Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Судхўрлик, насия савдоси ва саломдан олдинги дуо

00:00 / 11.05.2007 | eski savollar | 3853

Ассаламу алайкум шайҳ ҳазратлари! Сиздан илтимос қуйидаги 3та саволга жавоб берсангиз: 1. Судҳўрлик ҳақида. Бир одам иккинчи одамдан 100000 сўм қарз сўраб, 6 ойдан кейин 120000 сўм қилиб қайтараман деса судҳўрлик бўладими (яъни қарз бераётган одам фоиз қўймаяпти, балки олувчининг ўзи фоиз билан қайтармоқчи)? 2. Насия савдоси ҳақида. Мисол учун мен 1000 сўмлик молни нақд пулга 1200 сўмга сотиб 200 сўм фойда қилмоқчиман. Лекин бир ҳаридор 1200 сўм нақд пули йўқлигини, балки маълум муддатда бўлиб-бўлиб тўлашини айтти. Мен унга жавобан, агар бўлиб тўлайдиган бўлсанг баҳоси 1200 эмас, балки 1500 бўлади ва бу миқдорни 3 ой давомида 500 сўмдан тўлаб узасан десам, 1200 сўмни устига қўшимча қўйган 300 сўм мен учун ҳалолми ёки ҳаромми(ёки фақат 1200 сўмни бўлиб беришим керакмиди)? 3. Намоздаги саломдан олдинги дуо ҳақида. Намоз сўнгидаги саломдан олдин қилинадиган дуода Аллоҳдан ҳоҳлаган нарсани сўраб дуо қилса бўладими? Ёки албатта фақат Роббана атина...... дуосини ўқиладими? Ўзбек тилида ҳам дуо қилса бўладими ва бу дуода қўллар ҳолати қандай (қўллар тиззада турадими ёки дуога очгандей турадими)? олдиндан раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Эгасига фойда келтирган ҳар бир қарз судхўрликдир. У фойдани сўраб оладими ёки қарздор ўзи берадими фарқи йўқ.
2. Бу хилдаги савдо ҳалол.
3. Намознинг ичидаги дуода одамлардан сўрайдиган нарсаларни тилаб дуо қилса жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Муслим, Абу Довуд ва Аҳмадлар келтирган ривоятда:
«Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбиҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», деганлар».
Бизда Пайғамбар алайҳиссаломга саловотдан кейин «Аллоҳуммағфир лии» деб бошланадиган машҳур дуони ўқиш одатга айланган.Аллоҳим! Менга фалон нарсани ризқ қилиб бергин! Фистончини хотин қилиб бергин каби дуолар ҳаромдир.Намознинг ичидаги дуо албатта араб тилида бўлиши шартлигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat