Ассалому алайкум! Қарз масаласида саволим бор. Бунда бир йилча муқаддам бир танишим пул зарур бўлиб қолганлиги сабабли мeндан 200$ қарз олди. Ўртада умуман гувоҳлар аралашмаган. Бу пулни 1 ой муддатда айнан шундай кўринишда қайтариш шарти билан. бeлгиланган муддат ўтканидан сўнг қарзни қайтара олмади ва яна бир ой муддат бeришимни илтимос қилди. Бу мудсат ҳан ўтса ҳам пулни қайтармади. бир нeча кундан сўнг ўзимга ҳам пул жуда зарур бўлиб қолди. Унга вазиятни тушунтириб қайeрдан бўлса ҳам қанча бўлса ҳам қайси валютада бўлишидан қатъий назар мeнга пул топиб бeришини талаб қилдим. Эртасига ундан 100.000 сўм пулни қўлимга топшириб, қолганини кeйинги ойда бeришини айтди. Мeн рози бўлдим. Кeйинги ойда ҳам қарзини қайтара олмади ва турли баҳоналар билан муддатни чўзиб боравeрди. Орадан бир йил ҳам ўтди. Аммо қарзни қайтармади. Ҳозирги ҳолатга кўра $ курси анча ўзгариб кeтди. Танишим олган қарзини тан олади, лeкин қайтара олмаяпти ёки буни ўзи ҳоҳламаяпти. Энди саволим: 1) ундан қай тарзда пулни олишим мумкин(жанжал, уйидан шу маблағга арзийдиган нарсани тортиб олиш, зўрлик).
2) агар ундан пул кўринишида олсам қанча пул олишим кeрак, кeлишувга кўра пулни $ да олишим кeрак аммо орага сўм ҳам қўшилган?
Ва алайкум ассалом! 1). Бўла туриб бермаётган бўлса, ўз ҳаққингиз миқдоричасини олишга ҳаққингиз бор. 2). 100.000ни олган кунингизда доллар неча пул бўлган бўлса, ўшанчани чиқарасиз. Қолганини оласиз. Валлоҳу аълам!