Ассалому алайкум! Устозларлар, бир кунлик ейишга овқати бор одамга садақа ейиш ва олиш ҳаром деб эшитдим. Менинг ейишга озиқ-овқат кийишга кийимларим бор. Менга садақа деб бирор нарса беришса ҳалолми ёки ҳаром?
Ва алайкум ассалом! Бир кунлик ейишга овқати бор одамга садақа тиланиши ҳаром. Мабодо бирортаси ўзи садақот берса, олиши жоиз. Валлоҳу аълам!