Ассалому алайкум! Таомга чумоли ёки асал ари тушса ўша таом ҳалол бўладими?
Ва алайкум ассалом! Чумоли ва ари каби қони йўқ ҳашоратлар ейш ҳаром бўлсада, бирор сув ёки таомга тушиб қолса, таомни ҳаром қилмайди. Бу худди овқатга покиза тупроқ тушиб қолгани кабидир. Тупроқ покиза бўлсада, уни ейиш ҳаром ҳисобланади. Энди тўкиб юбориш ёки тўкмаслик инсоннинг табиатига боғлиқ. Валлоҳу аълам!