Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзада аёлига яқинлик

11:22 / 23.06.2017 | Bakhodir | 24935

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки. Рўза тутмаган (сабабли ёки сабабсиз) инсон аёли билан кундуз куни яқинлик қилса бўладими? Илтимос алохида чунтирсангиз. Сабабли ва сабабсизникини. Агар саволимни хато ёки нотўғри берган бўсам узр. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. (Дўстларим жавобингизни интизорлик билан кутишмоқда)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Рўза тутмаган инсон ўзини рўзадорлардек тутишлари керак. “Аллоҳдан яширмаган сенлардан яшираманми” дейиш, баҳаёлик ҳисобланади. Узрсиз рўза тутмасликнинг оқибати эса жуда хунукдир. Мусофир бўлса ҳам, бемор бўлса ҳам мусулмон киши бундай қилмаса керак. Агар иккисининг ҳам рўзадорлиги эсида йўқ бўлса, очилмайди. Лекин билиб туриб бу ишни қилишса, рўзалари очилиб каффорат вожиб бўлади. Агар рўзадор аёлни эри мажбурлаб яқинлик қилса ва аёл унга норози бўлса, иккисига ҳам қазо вожиб бўлиб, эрига каффорат ҳам лозим бўлади аёлига фақат қазо лозим бўлади. Агар аввалдан аёли ҳам рози бўлса, иккисига ҳам каффорат лозим бўлади. "Кифоя" китобида қуйидагича келади: Ким қасддан(эсида бўла туриб) икки йўлдан бирига жинсий яқинлик қилса ёки унга яқинлик қилинса, рўзаси бузилади. Бунда манийнинг нозил бўлиши ёки бўлмаслигининг эътибори йўқ. Эркаклик олатининг бош қисми иккинчи тарафнинг олди ёки орқа йўлига кирса бўлди. Аёл киши кичик ёшдаги боланинг ёки мажнуннинг ўзига яқинлик қилишига имкон берса, унга ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади. Биров аввал эсида йўқ ҳолда таом еган ёки жинсий яқинлик қилган бўлса, рўзаси очилмайди. Аммо ҳукмни билмай, бўлар иш бўлди, деб кейин яна таом еса ёки жинсий яқинлик қилса, қазо рўза тутиб бериши лозим бўлади. Биров «Ҳали тонг отмаган бўлса керак», деб еб-ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, тонг отиб бўлган экан. Рўзасининг қазосини тутади. Биров «Қуёш ботган бўлса керак», деб еб-ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, қуёш ботмаган экан. Рўзасининг қазосини тутади. Биров таом еб ёки жинсий яқинлик қилиб турганида тонг отиб қолди. Дарҳол қилаётган ишини тўхтатса, рўзаси тўғри бўлаверади. Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса, ўша аёл ҳам қазо тутади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat