Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

3 Талоқ

19:32 / 19.02.2019 | Xaydarali | 2561
Ассалому алайкум! Аёлим билан оилавий муаммолар туфайли ажрашганман ва бир мартада 3 талоқ деб дилдан айтганман ва кейин қаттиқ пушаймон бўлганман. Мен телеграмм тармоғида бир домлани маърузасини эшитиб қолдим. Унда айтилишича 3 талоқ қўйган эркак мени умматимдан эмас деган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг сўзларини айтди. Бу қанчалик тўғри?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тўғри, лекин умматликдан чиқмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирданига уч талоқ қўйишдан қайтарганлар. Отангиз бир ишни буюрса қилмасангиз қанчалик ранжийди. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِنَّكُمْ مَحْشُورُونَ حُفَاةً عُرَاةً غُرْلًا - ثُمَّ قَرَأَ -  كَمَا بَدَأْنَا أَوَّلَ خَلْقٍ نُّعِيدُهُ وَعْدًا عَلَيْنَا إِنَّا كُنَّا فَاعِلِينَ ، وَأَوَّلُ مَنْ يُكْسَى يَوْمَ الْقِيَامَةِ إِبْرَاهِيمُ، وَإِنَّ أُنَاسًا مِنْ أَصْحَابِي يُؤْخَذُ بِهِمْ ذَاتَ الشِّمَالِ، فَأَقُولُ: أَصْحَابِي أَصْحَابِي. فَيَقُولُ: إِنَّهُمْ لَمْ يَزَالُوا مُرْتَدِّينَ عَلَى أَعْقَابِهِمْ مُنْذُ فَارَقْتَهُمْ. فَأَقُولُ كَمَا قَالَ الْعَبْدُ الصَّالِحُ:  وَكُنتُ عَلَيْهِمْ شَهِيدًا مَّا دُمْتُ فِيهِمْ  إِلَى قَوْلِهِ  الْحَكِيمُ  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Албатта, сизлар ялангоёқ, яланғоч ва хатна қилинмаган ҳолда тўпланасизлар. – Сўнгра «Халойиқни (яратишни) аввал қандай бошлаган бўлсак, уни худди шундай қайтарамиз. (Бу) зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз буни қилувчидирмиз»ни  ўқидилар. – Қиёмат куни биринчи бўлиб кийинтириладиган киши Иброҳимдир. Асҳобларимдан маълум одамлар бўлиб, улар чап тарафга олинади. Мен эса: «Асҳобларим! Асҳобларим!» дейман. Шунда: «Уларни ташлаб кетганингдан бери улар ортларига қайтиб кетаверганлар», дейди.* Шунда мен солиҳ банданинг* айтганини айтаман: «Мен уларнинг ораларида эканман, уларга гувоҳ бўлдим. Мени Ўзингга олганингдан сўнг Сенинг Ўзинг уларга кузатувчи бўлдинг. Зотан, Сен ҳар бир нарсага гувоҳсан. Агар уларни азобласанг, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта, Сен Ўзинг ўта азизсан, ўта ҳакимсан». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat