Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайни ука билан ёлғиз қолиш

18:28 / 05.10.2021 | Maryam | 1620

Ассалому алайкум! Биз эрим ва икки фарзандим билан шаҳарда икки хонали квартирада турардик. Бир ой бўлди эримни укаси шаҳарда ишлаш мақсадида вилоятдан бизникига келди. Ёши 26да мен билан тенгдош. Бомдод маҳал бозорга савдога чиқиб абетга яқин қайтиб келади. Эрим эса эрталабдан кечгача ишда бўлади, базан ярим кечаси 12,1да келади. Фарзандларим каттаси икки ёш, кичиги 10ойлик. Қайнукам Аллоҳни таниган яхши одам. Лекин дом шароити бўлганлиги сабабли уй ишларини қилиш, бўлларимга ва ўзимга қараш каби ишларда менда коп ноқулайликлар бўляпти. Эримга хижолат бўляпман, бирга қолишимиз нотўғри десам, сен уни янгаси бўласан шуниям ҳисобга ол деб менга жаҳл қиляпти. Илтимос шу ҳолатимизга шариат ҳукмини билдириб ўтсангиз. Қайнукам билан куни бўйи битта уйда қолишимиз тўғрими? Эримга қилётган норозичилигим ноўринми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри ўйлагансиз. Эрингиз билан маслаҳатлашинг ва у киши бошқа жойда туришини айтсин. Шариатда қайниукангиз сизга номаҳрам саналади ва бир уйда ёлғиз қолишингиз дуруст эмас. Болангиз яхши-ёмонни танимайдиган ёшда экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat