Ассалому алайкум! Кеннаямнинг илтимоси билан ёзяткандик. Амаким аёлига агар синглим билан гаплашсанг сенга жавоб деганлар. Хозир энди афсусдалар, аччиқ келиб гапирворгандилар. Ўшанга қандай йўл тутсак бўлади? Ҳозир амаким гапировер хеч нима қилмиди дейди. Лекин бундей деган бўлса деб қўрқиб ўтирипмиз. Аммамлар бу гапдан хабари йўқ тўхтамай тел қилади. Нимага кўтармаяпсиз, гапирмаяпсиз деб хафа бўладилар, қандай йўл тутайлик?
– Ва алайкум ассалом! Гапирса талоқ тушади. Агар аввал икки талоқ қўйган бўлса буниси учинчиси бўлади. Валлоҳу аълам!