Ва алайкум ассалом! Аслида пластик картадан бемалол фойдалана оладиган кишига тушуриб бериш жоиз. Аввалдан айтиб келаётганимиздек, закот, намоз, ҳаж ва рўза каби буюк ибодатлардандир. Кишининг қиладиган барча нафл эҳсон, садақот ва хойротлари закотнинг мақомига ета олмайди. Уларнинг савоби ҳам закотнинг савобича бўлмайди. Бу ибодат учун ҳам холис ният, покиза мол, хушуъ-хузуъ, ортидан қабул бўлишини Аллоҳдан умид қилиш, қабул бўлмай қолишидан қўрқиш керак. Валлоҳу аълам!