Ассалому алайкум! -Барчамаиз учун қадирли инсон, муҳтарам Шайх Ҳазратлари!Илоҳо Оллоҳ аввал-у охирингизни обод қилиб ,дуоларингизни даргоҳида қабул айласин!Рухсатингиз билан саволимни англатсам:Бир биродар мендан зарурат юзсидан қиймати 10.000 бирлигида қарз олди.(Аниқ биламан ҳамёни уйида қолганидан). Со'нг қайтаришни унитиб қо'йди . У инсон диний ва дунёвий илмларни о'раганиб ,масжитларда наҳий-мункарлар қилиб юрадиган инсон.Хуллас,Орадан 1-2 ой о'тгач ,бир до'стим билан суҳбатлашиб кетаётиб, ундан шу масала юсзасидан маслаҳат со'раганим заҳоти ердан 10.000 топилиб қолди.Мен пулни олдим ва қарзимдан воз кечдим.Мен ва мендан қарз олган киши гуноҳкор эмасми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Топилган пул топганники бўлмайди. Пулни топган эълон қилиши, эгаси чиқса унга бериши керак. Агар пулнинг эгаси чиқмаса, камбағал одамга бериши керак. Қарз олган қайтариши лозим. Сиз унинг эсига солинг.