Ассалому алайкум! Сессия онлине тизимда олиб борилди. 3 та уч баҳо олган талабалар стипендиядан маҳрум қилинади. Мен 3та 3баҳо олдим ва стипендиядан қолдим деб ўйладим. Баъзи саволлар биз ўқиган системадан тушмади баъзиси эса эътиборсизлик қилиб 1та мавзуни ўқимагандим. Шу ерда тушди. Нотўғри ечган жавобларимнинг тўғри вариантини устозим ва гуруҳдошларимдан билиб олдим. Кейин тестга маъсул зам деканимиз гуруҳ сардорига мени ҳолатимни билдирибди ва гуруҳ сардори қайта имкон беришини илтимос қилибди. Мен Яна билимларимни мустаҳкамлаб қайта топширдим ва Баъзи саволлар ўтган сафарги тестлардан тушди қайтарилди, лекин тизимда 2та нотўғри тест тузганлиги учун яна 3 баҳо олдим. Ўша 2 та тестдан 1тасини нотўғри даъво қилиб қўйибман. Менинг гапимга ишониб 4баҳо қўйиб юборибди. Баҳо қўйгандан кейин билибман. Комиссия онлайн тест билан баҳони солиштирганда бир хил бўлиши керак. Сен қайтадан 4 баҳога ишла деб зам деканимиз айтди. Яна ҳам билимларимни мустаҳкамлаб 3чи имкониятдан фойдаландим ва яна баъзи олдинги тўғри жавобларини билиб олган саволларимдан тестда қайтарилди янги тестлар ҳам бор. Ва мен 4 баҳо олдим. Фақат мен учун эмас кўп ўтолмаган ва 3 баҳо олган талабалар учун имконият берилди. Лекин нотўғри даъво қилганимдан афсусдаман. Шу стипендия мен учун ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Стипендияга лойиқ бўлсангиз ҳалол. Валлоҳу аълам!