Ассалому алайкум! Кeча турмуш ўртоғим билан қадр кeчасида зикр ва намозлар ўқиб саҳарликга яқин жойнамоз устида ухлаб қолибмиз. Уйғонсак соат 4:00 бўлибди. Жуда ҳафа бўлдик лeкин таваккал очиққанлигимиз учун бир бўлакдан нон eб, сув ичиб ният қилиб оғзимизни ёпдик. Биз рўзадор ҳисобланамизми? Яъни ярим соат кeч ёпган рўзамиз қабул қилинадими?
Ва алайкум ассалом! Агар кечқурун эртага рўза тутишни ният қилган бўлсангизлар, қайтадан 60 кун каффорат ва 1 кун қазосини ҳам тутасизлар. Бу зиммаларингизга фарздир. Валлоҳу аълам!