Ассалому алайкум! 1-сафда бўш жой қолмаган бўлса муқтадий 2-сафда ёлғиз туриши мумкин эмасми? У 1-саф четидаги кишини елкасидан тортиб ўзига 2-сафга шерик қилиб қўшиб олиши шартми?
Ва алайкум ассалом! 1-сафда бўш жой қолмаган бўлса муқтадий 2-сафда ёлғиз туриши макруҳ. 1-саф четидаги кишини елкасидан тортиб ўзига 2-сафга шерик қилиб қўшиб олиши шарт эмас, афзал. Агар елкасидан тортса тушунмай намозини бузиб қўядиган ҳолат бўлса, ёлғиз ўзи тураверади. Валлоҳу аълам!