Ассалому алайкум! Масжидда фитр садақани бир одамга 6000 дан хисобладилар бу Тошкент фатвоси билан дейилди. Лекин бизни вилоятда бизни туманда 1 кг буғдой 1500 сум бизларда 2 кг буғдой 3000 бўлади бизлар қандай нархда берамиз? Тошкент нархидами ёки ўзимизни вилоят ёки туманимиздан хисоблаб берамизми?
Ва алайкум ассалом! Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасининг muslim.uz сайтида қуйидагича фатво берилган: Бу йилги Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 кг. буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгилансин! (Масалан, 2017 йилда Тошкент шаҳар бозорида 1 кг. буғдойнинг нархи ўртача 3.000 сўм бўлса, демак 2 кг. буғдой нархи 6.000 сўм бўлади). Шунга амал қилинг. Валлоҳу аълам!