Ва алайкум ассалом! Булар раҳбарингиз ақлига суяниб гапирган гаплар. Хулқи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳоба розияллоҳу анҳумларга ўхшаган киши ҳеч қачон таназзулга учрамаган учрамайди ҳам. Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оиладаги, савдодаги, одамлар орасидаги ўзларини тутишларини ўрганинг ва ўзингизда татбиқ қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!