Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Феълим ёмон экан

11:35 / 06.07.2017 | aziz | 5651

Ассалому алайкум! Аллоҳ таолога шукур номозга кирганимга бир йилдан ошди. Тақводор бўлишга ҳаракат қиламан, мeнда бир характeр бор. Ноҳақгарчиликни кўрсам кўз юмиб кeтолмайман, агар тилим билан айтиб ранжитгим кeлмаса юз ифодам билдириб қўяди. Шунга яқин инсонларим мeни ичинг қора дeб койишади. Ўзингча намозни юзинга ниқоб қилиб олгансан, олдин ким эдин энди домла бўлиб қолдингми каби гапларни айтишади. Оилада шариатимиз қонунларига риоя қилишга ҳаракат қиламан, лeкин мани нотўғри тушунишмасин дeб чуқурлашмайман. Барибир мeндан кўпчилик норози. Ахир пайғамбаримизга эргашиб, суннатларга амал қилиб, Аллоҳ фарз қилган амалларни бажаришга ҳаракат қилсам буни нимаси ёмон? Маслаҳат бeринглар мeнга илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз тақвода ва гўзал ахлоқда давомли бўлаверинг. Одамларнинг гап-сўзига эътибор қилманг. Фақат фитнага сабаб бўладиган иш ва ҳаракатлардан эҳтиёт бўлинг. Бир куни бир улуғ зот кўчада турсалар олдиларидан шайтон ўтиб қолибди. Унинг бир қўлида асал бир қўлида кул бор экан. Шунда у зот “Эй бадбахт тўхта, сенинг ишинги фасод тарқатиш эканини биламан қўлингдаги нима” деб сўрабдилар. Шунда шайтон “бу асал, ғийбатчилар олдига ўтириб уларнинг оғзига суртиб тураман. Шу билан улар янада кўпроқ ғийбат қилишади. Буниси эса кул, буни етимнинг юзига чоплайман. Токи одамлар ундан ва унинг қилиқларидан нафратлансин учун. Чунки ҳадисларда ким етимнинг бошини силаса қўли теккан тукнинг ададича ҳасанот ёзилади – дейилган. Одамлар бу ҳасанотлардан маҳрум бўлишларини хоҳлайман” деган экан. Инсон ҳамжинсини кўрганида, у билан суҳбатлашганда роҳатланади. Ножинсни кўрганда кайфияти бузилади. Машҳур файласуф Жолинус бир табиб олдига келиб “менга мажнунликка қарши дори беринг” деди. Табиб Жолинусга яхшилаб қараб “мен сизда жиннилик аломатларини кўрмаяпманку, дорини нима қиласиз” деди. Шунда Жолинус “йўлда келаётганимда бир мажнунга йўлиқдим. У мени кўриб жуда хурсанд бўлиб, мен билан гаплашгиси келди. Шундан билдимки менда ҳам бироз мажнунлик бошланибди. Чунки жинни жиннини кўрганда хурсанд бўлиб, соғломни кўрганида ғаши келади” деган экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat