Ассалому алайкум! Саволим халол таом масаласида. Мен чет элда университет талабасиман. Гўшт пакетида «халол» маркаси бўлсагина сотиб оламан. Аммо бу ерда халол гўшт топиш жуда қийин. Бирор ресторанга дўстларим билан кирганимда кўп холларда хеч нима ея олмайман. Аммо баъзи араб талабаларини бир ресторанда товуқ гўштидан таом сотиб олганини кўриб сўрасам, бу жойдан олсанг бўлади, мен суриштирганман, бу гўшт христиан мамлакатидан импорт қилинади деди ва далил қилиб Қуръонда «аҳли китобларни таомини ўзингизга ҳалол қилинг» деган оятини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кофир юртда бўлганларида (адашмасам Римда) саҳобаларга берган фатволарини далил қилиб кўрсатишди. Лекин мен биламанки, «Бисмиллаҳи Аллоҳу Акбар»ни айтиб сўйилмаган ҳайвонни гўшти ҳалол бўлмайди. Уларни айтишича кўп араб давлатлари талабалари, шунингдек Мисрлик талабалар шу фатвога амал қилишар экан. Уларни гаплари қанчалик ҳақиқатга яқин?
Ва алайкум ассалом! Чет элда бўлсангиз инглиз тилидан хабардор бўлсангиз керак. Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг “Мақолоти Усмоний” номли мақолалар тўплами орасида айнан шу берган саволингизга оят ҳадисларни ва томонларнинг далилларини батафсил берилган. Шунингдек “Забоиҳ” номли китоблари ҳам бор. Валлоҳу аълам!