Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тарвуз ҳақида

09:42 / 11.07.2017 | SherzodHD | 5770

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, тарвуз ҳақида ҳадис келганми? Жавоб учун раҳмат.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келган:

عن عائشة أن النبي أكل البطيخ بالرطب رواه نساءى 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биттих билан хурмони бир қилиб едилар. 
Насоий ривояти. 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо билан хирбизни бир қилиб еяётганларини кўрдим” дейилган.
Уни ҳам имом Насоий ривоят қилганлар ва иккисининг ҳам санадлари саҳиҳ. Икки суратдаги биттих ва хирбиздан Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ қовун ирода қилинганлиги рожиҳ деганлар. Баъзи шориҳлар уни тарвуз ҳам дейишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat