Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маййитни қабрга қўйганда юзини очиб қўйиладими?

10:54 / 09.09.2018 | husan87 | 5616

Ассалому алайкум! Майитни қабрга қўйишда юзи очиқ ҳолда қўйиладими ёки ёпиқ?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Кафаннинг бош тарафидаги боғичи ечилади, лекин юзи очилмайди. Шу ўринда кўпчиликдан содир бўладиган бир хатони тўғрилашимиз керак. "Кифоя" китобида қуйидагича келади: 
Маййитнинг бош ва оёқ тарафидаги кафаннинг боғичлари ечилади. Бу боғичлар билан кафан очилиб кетмаслиги учун боғланган бўлади.
Маййитни ўнг тарафи ила юзини қиблага қаратиб ётқизилади. Чалқанча ётқизиб, юзининг ўзини қиблага қаратиб қўйиш ила суннат адо бўлмайди.
Эркак кишини эркак кишилар қабрга қўядилар. Уларнинг адади чегараланган эмас. Қабрга қўйишга энг ҳақли кишилар унга жаноза намозини ўқиш ҳаққига эга бўлган яқинларидир.
Аёл кишини маҳрамлари қабрга қўяди.
Агар маҳрами бўлмаса, аёл кишилар, улар ҳам бўлмаса, дафнга қодир аҳли солиҳ қари кишилар қўяди. 
Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat