Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

“Аъроф” билан “Арасот”хакида.

00:00 / 06.01.2011 | eski savollar | 2178
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ШАЙХ хазратлари. сиздан аросат хакида сорамокчи эдим мавзулар орасидан жавобини топдик ва аросатнинг нима эканлигини билиб олдик.АММО бир биродаримизнинг аросат хакидаги саволига ( Сиз айтган домлалар “Аъроф” билан “Арасот”ни чалкаштириб қўйганга ўхшайдилар.) деб жавоб берган эдингиз. саволим шундан иборат. 1."АЪРОФ"нинг нима эканини кенгрок тушунтириб берсангиз. 2.жаннатга хам жаханнамга хам кирмай ортасида коладиган тоифалар боладими агар болса улар кимлар. жавобингиз учун олдиндан рахмат.саволда камчилик болса узир сорайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Аъроф» калимаси араб тилида баландлик, юқори жой маъноларини англатади. Араблар хўрознинг тожини ҳам «араф» дейдилар. Суранинг номи эса, жаннат билан дўзах орасидаги баландлик жойдан – девордан олиниб, «Аъроф» деб қўйилган. Қиёматда баъзи одамлар «Аъроф» деб номланган ўша баланд деворда туриб, у ердан жаннат ва дўзах аҳлларини таниб, улар билан суҳбатлашадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat