Ассалому алайкум! Мен намоз ўқиётганимда гўдак фарзандим эмаклаб келади, сажда қиладиган жойимга ётиб олиб менга қарайди, оёғимга осилади. Менга бу жуда ёқади ва намоз ўқиётганимни кўриб ёнимда юришидан фақатгина фойда бор деб ўйлайман. Саволлар орасида Пайғамбаримиз С.А.В набираларини қўлларига олиб намоз ўқиганларини ўқиб қоллим ва шундан кейин мен хам фарзандим келиб қолса кўтариб оладиган бўлдим. Бу ишим жоизми, бу холатда намозимга зарар етмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Болани усти боши тоза яъни шаръан пок бўлса бўлди. Кўтариб ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!