Ассалому алайкум! Биз укамни сехр жоду қилинганига гумондамиз. Домлалар қайтарма қилишаркан. Сувга, чойга, расмига ўқишар экан. Шунақа нарса қилиш гуноҳми ёки рухсат берилганми?
– Ва алайкум ассалом! Сувга дам солиш бор. Бунга рухсат берилган. Расмга ўқиш ёки дам солиш шариатимизда йўқ. Уни фолбинлар қилади. Бу гуноҳ иш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!