Хазрат Аллоҳ қилаётган ишларингизга кўп ажр ва барокатлар берсин ! Омин. Ҳадис ва Ҳаёт китобингизни 1 жузини 3 чи бетида қуйидагилар ёзилган экан: «Камина ходимингиз «Тафсири Ҳилол» ни сиз муҳтарамларнинг олиймақом эътиборингизга тақдим қилганимдан кейин ҳадис илмида ҳам худди шунга ўхшаш бир асар таълиф этиш ниятида Аллоҳ таолонинг ўзидан ёрдам сўраган ҳолда бу оғир ва шарафли ишга қўл урдим. Албатта аввал устозларим, мухаддис биродарларим билан маслаҳат қилдим, дуогўйларнинг дуосини олдим ва энг муҳими, қайта-қайта пайғамбаримиз алайҳиссалом зиёратларига бориб Мадинаи Мунавварада у зотнинг живорларида бўлиб, истихора қилиб башорат олганимдан кейингина бу ўта масъулиятли ишни бошлашга журъат этдим».
1. Улардан қай тариқа башорат олдингиз?
2. Демак биз ҳам яъни, мусулмонлар бирон бир катта ишга қўл урмоқчи бўлсак Пайғамбар алайҳиссаломдан башорат олсак бўладими? Ёки бу фақат сиздек улуғ ва катта илм ва ақл соҳибларигагина хосми?
3. Сунний ақийдалар китобингизни топа олмадим, илтимос айтинг қаердан топса бўлади?Аллоҳ сизни Ўзи ҳимоясида асрасин. Раҳмат.
-Истихора намози ўқиш, бир иш қилмоқчи бўлган одам учун ҳадисларда келган. «Ҳадис ва Ҳаёт» китобида бу намоз ҳақида маълумот мавжуд.
-«Сунний ақийдалар» китобини бозордан топасиз, иншаАллоҳ.