Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

10 йил алоҳида яшагандим

11:44 / 19.01.2020 | Дилафруз Салиева | 2027

Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғим билан 10 йилдан буён яшамай кўришмаган бўлсам, бориб жавоб олганимдан кейин идда сақлашим керакми? Суриштириб сўрасам икки хил фикрлар бўляпди. Жоиз ёки шарт эмас деган. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 10 йил алоҳида яшаган вақтда талоқ олмаган бўлсангиз 10 йилдан кейин олган бўлсангиз идда сақлашингиз шарт бўлади. Ўзидан сўраб кўринг, балки шу 10 йил ичида “хотинимни талоқ қилдим, қайтиб яшамиман”  каби сўзларни айтгандир. Айтган бўлса идда ўтиришингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat