Ассалому алайкум! Устозлар, сизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Қилаётган савобли ишларингизни ажрини Ўзи кўпайтириб бeрсин. Саволим, Лутфуллоҳ исми ҳақида кeнгроқ маълумот сўрамоқчидим.
Ва алайкум ассалом! Лутф бир неча маънони англатиб улардан баъзилари ишдаги мулойимлик, Аллоҳ таоло тарафидан бўладиган ёрдам, тавфиқ, тухфа ва ҳадияларни ҳам билдиради. Шундан “Лутфуллоҳ” – Аллоҳнинг лутфу марҳамати, ёрдами-тавфиқи деган маънода бўлади. Лутфилла каби тарзда бузиб айтмаслик лозим. Валлоҳу аълам!