Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Саволим шуки мен аптекада ишлайман. Бир одам биздан ҳар куни 3-4 донадан 70% спирт олади. Ҳатто кунига 2 маротаба келиб сотиб олаган кунлари ҳам бўлади. Табийки у спиртни истеъмол қилади. Хадеб келавергандан кейин сотмасак “сизлардан қарзга олмаяпманку” деб жанжал қилиб ҳам кетади. Тушунтиришнинг фойдаси йўқ. Бундай одамлар кунига кўп келади. У одамга сотсак биз гуноҳкор бўлмаймизми? Қандай йўл тутайлик? Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
Ва алайкум ассалом! Ичишини аниқ билиб сотсангиз гуноҳкор бўласиз. Очиқ-ойдин "сизга сотмайман, бу тиббиёт учун ишлатишга" деб айтиш керак. Валлоҳу аълам!