Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинлар кириши ҳақида

13:35 / 15.08.2017 | Мухайё | 9852

Ассалому алайкум! Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман. Мени акам руҳий хаста. Уни олиб бормаган доктор, кўрсатмаган қасидахон ва домлалар қолмади. Ҳисоб ахволи бироз яхшилангандек бўлади, лекин яна ўша эски ҳолатга қайтади. Яқинда онамлар Қува йўлига кетишда бир аёл борлигини ва ўша аёл руҳий ҳаста беморларни даволашини ва акамни ҳам ўша аёлга олиб бормоқчи эканини айтдилар. Чиқмаган жондан умид деб акамни ўша аёлга олиб бордик. Ҳақиқатда ўша аёл Қуръон сураларидан ўқиб даволар экан ва бир куни ўша аёл онамларга битта солиқ қўй олиб келишини ва акамни ичига кириб олган қандайдир жинни ўша қўйга ўтказиб беришини айтган. Мени назаримда у аёл алдаётгандек. Саволим шундан иборатки инсон ичига росданам жинлар кириб олиши ва у жинни биронта ҳайвонга ўтказиб юбориш бор ҳақиқатми? Илтмос менга жавобини айтсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У аёлнинг гаплари сафсатадан бошқа нарса эмас. Ундайларнинг олдига бориш ҳам гуноҳ. Ундай фирибгарлар Қуръонни ўзига ниқоб қилиб олишади, ўзлари эса Қуръон оятларига мутлақо зид иш тутишади. Уларни Қуръондан баъзи оятларни ўқишларига алданиб қолмаслик керак. Улар каби инсонларни ажратиш учун Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг “Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларининг ҳақиқати” номли китобларини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat