Ассалому алайкум! Одамларни кулдириш катта гуноҳ деб эшитдим. Дўстлар даврасида ҳам бўлган воқеаларни эслаб кулишиш ҳам мумкин эмасми?
Ва алайкум ассалом! Ёлғон нарсаларни айтиб, кимларнидир ғийбат ва мазах қилиб, кимларнидир нафсониятига тегиб кулдириш жоиз эмас. Бўлиб ўтган воқеъаларни агар гуноҳ ишлар бўлмаса эслаб кулишда ҳеч қандай кароҳият йўқ. Валлоҳу аълам!