Ассалому алайкум! Ман тиббиёт колледжи битирувчисиман(медбрат). Саволим шундан иборатки: Хозирги кунда вирус билан курашаётган шифокорларга ёрдамчи керак бўлсаю, ман ёрдамчи кераклигини билиб туриб у ерга бормасам гунохкор бўлиб қолмайманми? У ерга борган мен каби ёрдамчилар 1ой давомида уйга қайтмас эканлар ва касалликни юқтириб олишлари эхтимоли юқори экан. Табийки фарз амалларни у ерда тўлиқ бажариб бўлмайди. Ўзим Аллоҳ розилиги учун ёрдамга боргим кевотти лекин намоз ва рўзаларни қолдирсам бу вазиятда уни хукми қандай бўлади? Қандай йўл тутишим керак? Уйда қолиб дуода булиб тураверайми ёки Аллоҳга таваккал қилиб ёрдамга борайми?
– Ва алайкум ассалом! Имконингиз бўлса ёрдам ҳам беринг, фарзларни ҳам қолдирманг. Инсон астойдил бўлса Аллоҳ чиқиш йўлини кўрсатиб қўяди. Валлоҳу аълам!