Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Боламни етим бўлаётганига асосий сабабчи ким?

21:21 / 22.11.2018 | Dilsora | 2958
Ассалому алайкум! Мен бир ярим йилдан бери эримникда яшамайман. Турмуш қурганимга бир ой бўлар бўлмас номаҳрам аёллар билан ёмон уят маноларида гаплашиб юршини билдим. Буларни тўхтатшини бу иши зино бўлишини кўп тушунтирдим. Лекин қайтмади, қайтмаяман чидашга мажбурсан деди. Бу орада қайнонам ҳам ўғлини ёнини олиб мени уйдан ҳайдашди. Вақт ўтиб қайтмасанг уйланаман, болани етим бўлишига сабабчисан мен нима қилсам ҳам чидашга мажбурсан деди, лекин мен қайтмадим. Ҳозирги кунда эрим уйланётган экан. Боламизни етим бўлишига кимни айби бор? Эрим мен билан қонуний ажрашмаган талоқсан демаган лекин сендай хотин керекмас, сен билан ажрашаман, ўртамизда никоҳ йўқ деган сўзларни гапирган. Бу сўзлар талоқ деб ҳисобланадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу сўзлар талоқ деб ҳисобланади, ўша сўзни айтилганидан буён уч ҳайз кўриб покланган бўлсангиз иддангиз ҳам чиқиб бўлган. Эрингизга мутлақо бегонасиз. Ким айбдорлигига келсак, биз бу ишларни ичида ҳам ташида ҳам бўлмаганимиз учун билмаймиз. Ибодатга маҳкам бўлинг, покиза бўлсангиз албатта Аллоҳ таоло покизасини рўбарў қилиб қўяди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat