Ассалому алайкум! Эркак киши аёли билан жимо қилиб бўлганидан кейин олатидан маний ва мазий қолдиғи бирор муддат оқиб туради. Ғуслни худди таҳорат олаётгандек бошлаб, бошидан сув қуйиб бутун баданига сув етказиётган пайтда олатидан яна бир миқдор манийни қолдиғи оқса, ғуслни тартибини яна бошидан бошлайдими ёки олат учини ювиб ташлаб келган жойидан давом эттираверадими? Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ғусл қилишдан аввал эркак киши бавл қилиб олиши вожиб. Агар бавл қилмай ғусл қилса, жанобатдан пок бўлади, лекин бавл қилгач яна зиммасига ғусл вожиб бўлади. Аёл кишига ғуслдан олдин бавл қилиш шарт эмас. Ғусл қилаётган киши баъзи аъзоларини ювгач, таҳорати кетадиган иш содир бўлса, қайтадан бошлаши шарт эмас. Келган жойидан давом эттиради. Албатта бу ғусл билан намоз ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!