Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бераётган жавобингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Бир қариндошим билан қаттиқ хафалашиб қолдик. Айб кимдалигини Аллоҳ билади. Ман Аллоҳга солдим, ман етимман кўнглимни қаттиқ оғритдин Аллоҳдан қўрқ десам, “сан 34 киргансан етимлигинг қоптими” деди. Онам бошқа турмуш қимаганла, 34 кирса етимлидан чиққан бўладими? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Инсон балоғат ёшига етса уни етим дейилмайди. Балоғат ёши Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати: 1. Тушида булғаниши; 2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши; 3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади. Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир: 1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди; 2. Тушида булғаниши билан; 3. Ҳомиладор бўлиши; 4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам!