Ассалому алайкум! Устоз мен муслим.уз сайита шуни укиб колдим Вадий, яъни бавл қилмасдан аввал ёки ундан сўнг, баъзан оғир нарса кўтарганида, келадиган оқ суюқлик. (Мазий ва вадий таҳоратни кетказса ҳам, ғусл қилиш шарт эмас. Иккаласи ҳам сийдик ҳукмидадир). Мен катта хожат қилгандан кегин бавл қилмокчи бўлиб кучанган эдим кегин жинсий азоимдан сариқ рангили қуйуқ нарса оқти кегин бавл қилдим шунда хозир менга ғусл вожиб бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бундай вазиятда одатда вадий чиқади. Сиз ўшани кўриб маний деб ўйлаган бўлишингиз мумкин. Маний чиқаётганда шиддат ва шаҳват сезилади. Вадийда эса бу нарса топилмайди. “Кифоя” китобида бундай дейилган:
«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқлик.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.
«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.
«Вадий» – бавл қилгандан кейин баъзида чиқадиган қуюқ оқ суюқлик.
Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ.
Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади.
Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни тафаккур қилиш, бевосита қучоқлашиш ва шунга ўхшаш барча омиллар туфайли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши назарда тутилади.
Аммо, маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўл-майди.
Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан, хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина ғусл вожиб бўлади.
Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганда ҳўлликни кўриб, «маний» деб гумон қилса, ғусл вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!