Ассалому алайкум. Мен Қуръони Каримни отамнинг онасидан, яъни бувимдан ўрганганман, айтингчи, мен яна бошқа домлага боришим керакми? Ёки ўша ўрганганим кифоя қиладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бувингиз илмли ва устозлардан ижозат олган бўлсалар, улардан ўрганганингиз етади. Бўлмаса, албатта, илмли устозга бориш керак.