Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Тавба" 108-оят

00:00 / 23.11.2011 | eski savollar | 3444
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатух! "Тавба" сураси 108-оятдан иқтибос: "Сен у(масжид)да хеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг хақдир...", Хазрат илтимос шу иқтибосни аниқ ва кенгрор тушунтириб берсангиз. Аллох сиздан рози булсин, ташакур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- “Тафсири Ҳилол”ни ўқиганингизда мени ҳам, ўзингизни ҳам овора қилмаган бўлар эдингиз. Мана энди, мен сиз учун ўзим бир неча йиллар ёзиб қўйган нарсамни сизга алоҳида излаб, топиб юборишга мажбур бўлмоқдаман.Кейинги оятларда эса, ўша тоифаларга мансуб, аммо алоҳида таъкидлаш лозим бўлган баъзи гуруҳлар ҳақида сўз кетади. Яна ўша гуруҳлардан бири: Масжидул Зирор – зиён масжиди, деб номланган масжидни қурган ўн икки кишилик мунофиқлар гуруҳи эди. Масжидул Зирор қиссаси Табук ғазотига боғлиқ ҳодисалар ичида энг машҳурларидан биридир.Имодуддин ибн Касир розияллоҳу анҳу ўз тафсирларида мазкур масжид ва унга боғлиқ келаси оятларнинг нозил бўлиши ҳақида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтирадилар:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадийнага келишларидан олдин у жойда Хазраж қабиласидан Абу Омир Роҳиб исмли бир одам бор эди. У жоҳилият пайтида насронийликни қабул қилган, аҳли китобларнинг илмини ҳам ўрганган эди. Жоҳилият вақтида ўзича ибодат қилиб ҳам юрарди. У Хазраж қабиласида катта обрўга эга эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадийнага ҳижрат қилиб келиб, мусулмонлар У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг атрофларида тўпланиб, Исломнинг шаъни кўтарилиб, Аллоҳ уларни Бадр уруши куни зафар қучдирганида, лаънати Абу Омир Роҳиб очиқдан-очиқ душманлик қила бошлади. Қочиб чиқиб, Макка кофирлари олдига борди. Қурайш мушрикларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши урушга чорлади. Улар ўзларига қўшилган араб қабилалари билан Уҳуд урушига келдилар. Мусулмонларга нима бўлса, бўлди. Аллоҳ уларни имтиҳон қилди. Оқибат тақводорларники бўлиб чиқди. Мазкур фосиқ ўша урушда икки томон орасига чуқурлар қазиб қўйган эди. Ўша чуқурларнинг бирига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиқилиб тушдилар. У кишига мусийбат етди. Юзлари жароҳатланди, тишлари синди, бошлари ёрилди. Уруш бошланишидан олдин Абу Омир ансорийлар орасидаги қавмига хитоб қилиб, уларни ёрдам беришга, унинг гапига киришга чақирди. Улар эса, унинг гапини эшитиб:«Аллоҳ сени кўзимизга кўрсатмасин! Эй фосиқ, Ё Аллоҳнинг душмани», – деб уни сўкдилар. У: «Мендан кейин қавмимга ёмонлик етибди», – деб орқасига қайтди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қочиб кетишидан олдин Аллоҳнинг йўлига даъват қилиб, унга Қуръон ўқиб берган эдилар. У эса, бош эгмай, Исломни қабул қилмай кетган эди. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни узоқ жойларга қувғинда бўлишини сўраб дуо қилган эдилар. Дуо қуйидагича ижобат бўлди. Одамлар Уҳуд урушини тамом қилганларидан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишлари ривож топиб кетаётганини кўрган Абу Омир Рум подшоси Ҳеракл олдига қочиб бориб, ундан мусулмонларга қарши ёрдам сўради. Ҳеракл унга жой берди, ёрдам қилишга ваъда берди. Шунда, Абу Омир ансорийлар ичидаги ўз қавмидан бўлган мунофиқларга хат ёзиб, аскар билан келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни енгишини айтди. Уларга турли ваъдалар берди. Ҳамда уларга бирор марказ бўладиган жой қуришни буюрди. Токи, ундан хат олиб борадиганлар ўша жойда учрашсинлар. Кейинроқ ўзи келганда ҳам ўша маскан кузатиш жойи бўлсин. Бу хатдан кейин ҳалиги мунофиқлар Қубо масжиди яқинида бир масжид қура бошладилар. Уни яхшилаб битирдилар. Қурилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотига чиқишларидан аввал битди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, ўзларининг масжидларида намоз ўқишларини сўрашди. Бу билан мунофиқлар У кишининг қўллашларига ва иқрорларига эришмоқчи эдилар. Улар масжидни, қиш кунларида заифҳол ва бемор кишилар намоз ўқиб турсинлар деб, қурганликларини айтдилар. Аммо, Аллоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни унда намоз ўқишдан Ўзи асради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сафарга жўнаб турибман, агар қайтиб келсак, иншааллоҳ», – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табукдан қайтиб келаётганларида Мадийнага бир кунлик ёки ундан озроқ масофа қолганда Жаброил алайҳиссалом Масжидул Зирорнинг хабарини олиб тушди. Уни бино қилувчилар масжидларида мўминлар жамоаси орасига таҳлика солиш ниятида эканликларини билдирди. Қубо масжиди биринчи кундан бошлаб тақво асосида қурилганини хабар қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари Мадийнага киришларидан олдин у масжидни бузиб қўйишни топшириб одамлар юбордилар».Қуйида Жаброил алайҳиссалом олиб келган мазкур оятларни ўрганишга киришамиз:«Зарар етказиш, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва илгари Аллоҳга ва Унинг Расулига уруш очган кимсани кутиб олиш учун масжид қурганлар ҳам бор. Улар: «Биз, албатта, яхшиликдан бошқани ирода қилганимиз йўқ», деб қасам ичарлар. Аллоҳ гувоҳлик берадики, улар, албатта, ёлғончилардир.»Тавба 107Мазкур мунофиқлар қурган масжиддан ҳеч қандай фойда йўқ эди. Чунки, улар ўз масжидларини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи бўлиб тиклаган Қубо масжиди ёнида қурган эдилар. Шунинг учун, бу масжид Масжидул Зирор – зиён масжиди, деб номланди.Бу масжиднинг куфр учун қурилди дейилишига сабаб мунофиқлар уни ўзларига марказ қилиб, куфр ишларини ривож топтириш мақсадида эдилар.«мўминлар орасига тафриқа солиш» эса, Қубо масжиди туриб бу масжиднинг бино қилиниши оқибатида бир масжидда намоз ўқиб турган кишилар иккига бўлиниб, ораларига тафриқа тушиши кўзланганлигини билдиради.«...илгари Аллоҳга ва Унинг Расулига уруш очган кимсани кутиб олиш учун»дан мурод Абу Омир Роҳиб ва унга ўхшаган Ислом душманларидир. Мунофиқлар юқоридаги мақсадлар билан масжидни қурганлар, лекин ўзлари:«Биз яхшиликдан бошқа нарсани ирода қилганимиз йўқ», – деб қасам ичарлар».Мунофиқларнинг машҳур белгиси ана шу. Ўз ёлғонларини ва ёмон ниятларини хаспўшлаш учун ҳеч тап тортмай қасам ичаверадилар. Бу сафар уларни Аллоҳ таоло Ўзи оят индириб, гувоҳлик бериб шарманда қилди.«Аллоҳ шоҳидлик берадики, улар, албатта, ёлғончилардир».Ояти карима маълум шахслар, маълум масжид сабабли тушган бўлса ҳам, унинг маъноси умумийдир. Мунофиқ ва кофирлар барча жойларда ва барча замонларда Исломга зиён етказиш учун, куфрни ривожлантириш учун, мўмин-мусулмонлар орасига тафриқа солиш учун, Аллоҳ ва Унинг Расулига уруш очганларга кузатиш жойи бўлиши учун кўплаб Масжидул Зирорлар қурганлар. Бу ҳолат динсиз давлатлардаги масжид ва диний муассасалар мисолида жуда ҳам равшан намоён бўлган.Кейинги оят Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ва У киши орқали У зотга эргашган мўминларга хитобдир.«Сен у(масжид)да ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжид унда турмоқлигинг учун ҳақлидир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса, покланувчиларни севадир».Тавба 108Исломга зиён етказиш, куфрга хизмат қилиш, мўминлар орасига тафриқа солиш, Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши урушадиганларнинг кузатув жойи қилиш ниятида қурилган масжидда намоз ўқиш ҳеч қачон Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мўминларга тўғри келмайди. Уларга энг лойиқ жой бор. Ўша Масжидул Зирорнинг ёнгинасида дунёда биринчи бўлиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан тақво асосида қурилган Қубо масжиди турибди.«Унда покланишни севадиган кишилар бор».Гуноҳлардан пок бўлиш учун намоз ўқиётган, тиловат, зикр қилаётган, эътикоф ўтирган кишилар бор.«Аллоҳ эса, покланувчиларни севадир».Албатта, улар билан буларнинг орасидаги фарқ осмон билан ерча. Буни тушуниб етиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat