Ассалому алайкум! Қурбонлик қилиш фақат қурбон ҳайитидан кeйин қилинадими ёки бошқа вақтларда масалан: баҳор ойларида ёки қурбон ҳайитидан олдин қурбонлик сўйиб камбағал, бeва-бeчора ва қариндошларга жонлиқни сўйиб тарқатилса, қурбонлик ҳисобланадими?
Ва алайкум ассалом! Сиз айтган қурбонлик ҳисобланмайди. Қурбонлик, махсус жонворларни махсус кунларда сўйишга айтилади. Бошқа кунларда қурбонлик қилиш шариатимизда йўқ. Ақийқадан ташқари. Валлоҳу аълам!