Ассалому алайкум азиз устозлар!
Суюкли устозимиз роҳимахуллохнинг "Ислом тарихи" тарихи китоблари нашрдан чиқишини эшитиб бошим осмонга етди. Лекин мен вилоятда яшашлигим сабабли китоб сотувга чиққанда олишга улгурмай қоламан деб қурқаман. Чунки шундай бўлган. Бизнинг вилоятда нашриётнинг дўкони йуқ. Шу сабабли мазкур китобга ҳозирдан интернет орқали буюртма қилиш имкониятини йулга қўйишни иложи борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Чиққанлиги эълон қилинганидан кейин буюртма қилишингиз мумкин. Олдиндан буюртма қилиш ҳозирча мумкин эмас. Валлоҳу аълам!