– Ва алайкум ассалом! Бундай дейиш мутлақо нотуғри ва катта гуноҳлардан, агар мададни айнан уларга нисбат берса ширк бўлади. Пайғамбардек зотлар Аллоҳнинг мададини сўраган бўлсалар “Қўлимдан ҳеч кимга манфаат ёки зарар етказиш келмайди” деб турган бўлсалар, тириклигида пешонасини саждадан кўтармасдан Аллоҳдан эҳтиёжларини сўраган муҳтож бандадан мадад сўраш ўта ахмоқлик ҳисобланади. Аллоҳ таоло "Жин" сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
«Эй Муҳаммад!
قُلْ إِنَّمَا أَدْعُو رَبِّي وَلَا أُشْرِكُ بِهِ أَحَدًا
20. Сен: «Албатта, мен фақат ўз Роббимга илтижо қилурман ва Унга ҳеч кимни ширк келтирмасман», – деб айт.
قُلْ إِنِّي لَا أَمْلِكُ لَكُمْ ضَرًّا وَلَا رَشَدًا
21. Сен: «Албатта, мен сизлар учун зарарга ҳам, фойдага ҳам молик эмасман», – деб айт.
Яъни «Сизларга зарар етказишга қодир эмасман ва шунингдек, фойда етказишга ҳам қодир эмасман. Чунки зарар етказувчи ҳам, фойда етказувчи ҳам фақат Аллоҳ таолонинг ягона Ўзи. Шундай экан, фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига илтижо қилиш керак». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!