Ассалому алайкум! Устозлар? Аллоҳ илимингизни зиёда қилсин. Саволим шуки 1-2 мартта таҳоратсиз намоз ўқишга тўғри кeлди. Шу ишимни ҳукми қандай бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бу ўқувчининг ниятига боғлиқ. Ўзини намоз ўқиётганларга ўхшатган бўлса, зарари йўқ. Агар “таҳоратсиз ҳам намоз адо бўлаверади” деган ният билан ўқиган бўлса, қаттиқ тавба қилишига ва намозларини қайта ўқишига тўғри келади. Баъзи фуқаҳолар таҳорати йўқлиги аниқ бўлатуриб, парво қилмасдан, намозни енгил санаб ўқийверса кофир бўлади ҳам деганлар. Валлоҳу аълам!