Ва алайкум ассалом! Сизга ҳадя қилинган нарса ҳаромдан эканлиги аниқ бўлса, сизга олиш жоиз эмас эди. Мабодо олган бўлсангиз уни яхши йўлга сарфлашингиз ҳам жоиз эмас. Хусусан ҳажи мабрур яъни ҳаж амали инсон онадан янги туғилганидек гуноҳлардан пок бўлиши учун унинг сарф ҳаражатлари шубҳа аралашмаган покиза молдан бўлиши керак. Агар ҳалол йўл билан топилган бўлса, сотиш сизни ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!