Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маош

12:10 / 07.09.2020 | abdurauf | 1279

Ассалому алайкум! Ошхонада ишлайман. Кунига 150 минг сўм маош ёзилади. 12 соат ишга келмаган кунимизга маош қонунан ёзилиши керак эмас экан. Сал кам 2.5 ой дам олишсиз ишлаб, маошимини тўлиқ олдим. Имтихон сабабли ўтган ой охирида 1 кун бу ойда 2 кун ишга келмадим. Ўзимни ўрнимга бошқа одам олиб келинг 3 кунлик маошимни бераман одам сони камаймасин шерикларим қийналишади деб айтганидим масул одамга. Хоп деди. Лекин билсам одам олмабди. Бош ошпазни тунгги сменадаги шогирдини бир неча соатга чақирибди. Бошқалар дам олган куни ҳам чақирар эди. Энди нима қилишни билмай қолдим. Маошимни олиб 450 минг сўмни шерикларимга ўрнимга ишлагани учун бўлиб берайми ёки тунгги сменадаги бўлагангами? Лекин бошқалар маошни қандай келишганини билмайману дам олган кунигаҳам маош олаверишади давомад табелига н/б ёзилмайди. Аслида ёзилиши керак. Август ойини маошини тўлиқ олиб у ойдаги бир кунни сентабрга кўчириб 3 ишга чиқмаган (н/б) қилиб келаси ойлигимдан 450 минг кам беришгани афзалми? Тушунтира олдим деб ўйлайман. Қўй ва мол гўшти ичидаги қора ва кулранг безлар харом ҳисобланадими? Билмай ёки билиб туриб уларни олиб ташламасдан ишлатишликни ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўрнингизга ишлаганларга беринг. Келишувда дам олиш кунига ойлик ёзилмайдиган бўлса олишга ҳаққингиз йўқ. Сиз айтган кулранг безлар ейиш жоиз эмас, олиб ташлаш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat