Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир ҳадис шарҳи

14:38 / 24.09.2017 | 3748

Ассалому алайкум! Набий алайҳи салом бир кун жиҳоддан қайтаятиб, кичкина жиҳоддан катта жиҳодга кeтяпмиз дeбдилар. Шунда саҳобалар бундан ҳам катта бўладими дeйишди, шунда у зот ҳа шайтон билан бўлган жиҳод катта дeган маънода ҳадис айтган эканлар. Шуни тўлиқ матнини ёзиб бeрсангизлар. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! «Жомеъул Аҳодис» китобида келтирилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قَدِمْتُمْ خَيْرَ مَقْدَمٍ، وَقَدِمْتُمْ مِنَ الْجِهَادِ الْأَصْغَرِ إلَى الْجِهَادِ الْأَكْبَرِ، قَالُوا: وَمَا الْجِهَادُ الْأَكْبَرُ؟ قَالَ: مُجَاهَدَةُ الْعَبْدِ هَوَاهُ

«Кичик жиҳоддан катта жиҳодга хуш келдингиз!» дедилар. «Катта жиҳод нима?» дейишди. «Банданинг ҳавойи нафсига қарши қиладиган жиҳоди», дедилар. Бундан инсоннинг ҳавойи нафс кўйига кирмасдан, уни енгиб, шариатга мувофиқ яшаш учун жон-жаҳди ила қилган ҳаракати ҳам жиҳод эканлиги келиб чиқади. Жиҳод бўлганда ҳам, энг афзал жиҳод экани маълум бўлади. Нафсга қарши жиҳод қилиш ўз-ўзидан бўлавермайди. Бу катта жиҳод бўлиб, унинг ўзига яраша сир-асрорлари бор. Буни эса ўрганиш керак. Қўлингиздаги «Руҳий тарбия» деб номланган китоб айнан нафсга қарши жиҳодни ўрганиш учун битилгандир. Бу китоб нафс – руҳ тарбиясига оид ишларни ва таълим-тарбияни йўлга қўйишга ҳаракат қилиш мақсадида Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолда қоғозга туширилгандир. Муҳтарам китобхонлар! Бу камтарона битикларни ўқиб ҳам чиқдингиз. Эҳтимол, ўзига хос хулосаларга келган бўлсангиз ҳам керак. Хулосаларингиз фойдали бўлиши тарафдоримиз. Аммо бизнинг хулосаларимиз ҳам сизга манзур бўлса, ажаб эмас. «Руҳий тарбия» китобини ёзгунча ва уни ёзиш давомида хаёлдан ўтган мулоҳазалар билан ўртоқлашишга ижозатингизни сўраймиз. Очиғини айтганда, бошқа мусулмон халқлар қатори, биз ҳам қалб хасталикларини даволаш, нафсни поклаш, хулқни сайқаллаш борасида ҳали кўп нарсани билмас ва қилмас эканмиз. Одам боласининг жисми бемор бўлгани каби қалби ҳам бемор бўлиши борлигини эшитган бўлсак ҳам, бу гапнинг ҳақиқатини охиригача тушуниб етмаган эканмиз. Қалб хасталиклари нималардан иборатлиги ва улардан халос бўлиш йўлларини тузукроқ ўйлаб кўрмаган эканмиз. Шайтони лаъиннинг қалбга кирадиган йўллари борлиги, ўша йўлларни тўсиш услублари борлиги хусусида жиддийроқ бош қотирмаган эканмиз. Ҳусни хулқ ва унинг баъзи кўринишлари ҳақидаги тушунчаларимиз узуқ-юлуқ маълумотлардан иборат экан. Бу масалани илмий асосда ўрганиш мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаган эканмиз. Ҳар бир хулқнинг луғавий маъносини, таърифини, Қуръон ва Суннатдаги далилини ва бош­қа нарсаларни яхшилаб ўрганиш имкони бор экан. Аллоҳ таоло барчамизга бу нарсаларни яхшироқ ўрганишни ва ўрганган нарсаларимизга амал қилишни,  амал қилган нарсаларимиздан эса фойда топишни насиб этсин. Ва охирги дуоимиз: «Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!». ("Руҳий тарбия" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat