Минг афсуски, ичимизда сизга мазкур гапни айтган жанобга ўхшаган алифни калтак дея олмаса ҳам, динда бор нарсани сиз айтганингиздек, ҳе йўқ, бе йўқ бу йўқ, бу бекор гап деб юборадиганлар кўп. Булар кони зарар одамлардир. Улардан ҳазир бўлиш керак. Агар сиз «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг ўн еттинчи жузни ўқиганингизда ўша маҳмадаонага ўрнида жавоб берар эдингиз.Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳонинг туққан боласи Ҳасан ибн Алининг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шарифга биноан янги туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтмоқ мандубдир. Аллоҳнинг зикри янги туғилган боланинг қулоғига кирган биринчи нарса бўлиши қандоқ ҳам яхши. Албатта, бу улуғ нарсанинг ўзига яраша баракаси бўлади. Ривоятлардан бирида:«Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас», дейилган. Умму Сибён болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир.