Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳаддис имомлар ҳақида маълумот берсангиз

00:00 / 13.03.2008 | eski savollar | 2731
Шайх ҳазратлари муҳаддис имомлар - Имом Таховий, Имом Табароний, Имом Дориқутний ва Имом Ибн Ҳузаймалар ҳақида маълумот берсангиз, илтимос. Иложи бўлса тўлиқроқ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ИБН ХУЗАЙМАҲофиз, имомлар имоми, шайхулислом Абу Бакр Муҳаммад ибн Исқоҳ ибн Хузайма ибн Муғийра ибн Солиҳ ибн Бакр Салмий ан-Нисобурий аш-Шофеъий ҳижратнинг 223 йилида, Нисобурда таваллуд топдилар.Бу зот ишончли ҳадис тўпловчи имомлардан эдилар. Дора Қутний айтадилар: “Собит имомлардан бўлиб, ўз замонида тенглари йўқ эди. Бу зот яна фақиҳ, мужтаҳид лардан эдилар”.Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар айтадилар: “Ибн Хузаймадан “бу илмлар сизга қаердан келди?” деб сўралганда, “замзам сувидан ичиб Аллоҳдан фойдали илм сўраганимда, берди”, деб айтадилар”.Ибн Хузайма ҳадисларни тўплаш учун Ироқ, Шом, Жазира, Миср каби ўлкалардаги кишилар ҳузурида бўлиб чиқдилар.Бу зот 140дан ортиқ китобларнинг мусаннифидирлар. Шулардан машҳурлари: “Китобу Тавҳид ва исботи сифатир Робби”, “Кабир ас-сағир”, “Мухтасару ас-Саҳиҳ”.Субкий ўзининг “Табақат”ида бу зотни “Имом ал-аимма” дея тавсиф этган. Ибн Хузайма ҳижратнинг 331 йили Нисобурда вафот этганлар.ДОРА ҚУТНИЙУ киши шайхулислом, ҳофизуззамон, Абулҳасан Али ибн Умар ибн Аҳмад ибн Маҳдий ибн Масъуд ибн Нуъмон ибн Дийнор ибн Абдуллоҳ Дора Қутний ал-Боғдодийдир. Бу зот 306-ҳижрий санада Боғдод шаҳрида таваллуд топдилар. Имом зеҳнда, фаҳмда, тақвода ўз замонларида якка эдилар.Абулқосим Азҳарий айтадилар: “Имом Дора Қутний жуда ҳам закий эдилар, агар у кишига илмдан ёки бошқа бирор нарсадан зикр қилинса, ҳузурларидан у тўғрида тўла насиба топилар эди”.Ибн Касир айтадилар: “У зот олдинги, ҳозирги ва бундан кейинги замонда бу санъатда улуғ устозлардан эдилар”. “Ҳадисларни кўп эшитиб уни таълиф этган, чиройли ҳолатга келтириб жамлаган, тадбирли, фикрли, эътиқодли, кечаларини ибодат билан бедор ўтказувчи, асрларида чиройли хислатлари билан ажралиб турадиган, замонларининг имоми, ёшликларидан зеҳнларининг ўткирлиги билан мақталган, фаҳмлари кенг кишилардан эдилар”. Улуғ зотлардан Субҳий айтадилар: “Улуғ Имом Абулҳасан Дора Қутний Боғдодий исмлари билан машҳур бўлиб, мусаннаф соҳиби ва ҳадис аҳлининг шайхларидан эдилар.Имом Дора Қутний, илмда ёдлашлик қобилиятлари зарбулмасал қилинган зотлардандирлар. Агар уламолар бирор кишини мақташликни хоҳлашса, Дора Қутнийга ўхшатишар эди.Имом Дора Қутний узун бўйли, оқ рангли эдилар. Овозлари, хуш овоз киши бўлиб жуда ҳам кўп Қуръон тиловат қилар эидалар. Ҳатто ҳаётларини охирида қориларнинг мажлисидан авалги ўринлардан жой олдилар. Имом Дора Қутний Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ривоят қилибгина қолмай балки адабиёт, шеър, луғат, қироат, наҳв каби илмлардан ҳам воқиф эдилар. Айниқса “Муъталаф ва мухталаф” номли китоблари у зот маданиятда етук олим эканликларига далолат қилади.Улуғ зотлардан Хатиб айтадилар: “У зот ростгўй, омонатли, фақиҳ, адолатли, соғлом эътиқодли, саломат мазҳабда бўлиб, Имом Шофеъий мазҳабида эдилар”. Имом Дора Қутнийнинг оталари илмли кишилардан эдилар. Оталари болаларини таълимга ёшликларидан эътибор бердилар. У киши ўқиш, ёзишни ёшлик чоғларидан бошлаб ўргандилар, Қуръонни ҳам ёшлик пайтларида ёдлаб бўлдилар. Имом ўз мазҳабларидаги шайхлардан ҳадисларни эшитганларидан кейин Басра, Куфа ва ана шу вақтда уламо ва илм маркази бўлган Ироқни баъзи шаҳарларига реҳлат қилдилар.Имомни устозлари кўп бўлиб: Абулқосим Бағавий, Абу Бакр ибн Абу Довуд, Фазл ибн Аҳмад Зубайдий, Юсуф ибн Яқуб Нисобурий, Абу Ҳомид ибн Ҳорун Ҳазрамий ва бошқалар шулар жумласидандир. У кишининг шогирдларидан: Ҳофиз Абу Абдуллоҳ ал-Ҳоким, Абу Наср Жундий, Абу Масъуд Димашқий, Абу Бакр Барқоний, Қози Абу Тоййиб ат-Табарий, Абу Ҳасан ибн Симсор Димашқий ва бошқалар бор. Имом Дора Қутнийнинг таълиф этган китоблари 82та бўлиб шулардан баъзисини зикр қилиб ўтамиз: “Муъталаф ва мухталаф”, “Сунани Дора Қутний”, “Китобу ажвод”, “Китобу ихва ва ухувва”, “ал-Журҳу ва таъдил”, “Китобу руъя-туллоҳ”, “Китобу илал”, “Китобу масожид”, “Китобу қироат”, “Китобу сифат” ёки “Аҳодиси сифат”, “Китобу маърифату мазоҳиб ул-фуқаҳо”, “Муснади Абу Ҳанифа”, “Рубоийяту Имом Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофеъий”, “Китобу ар-равотиби Молик ибн Анас”, “Китобу Амолий” ва бошқалар шулар жумласидандир.Имомнинг “Муъталиф ва мухталиф” китобига бир неча шарҳлар ёзилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat