Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

хар хил саволлар

00:00 / 07.05.2010 | eski savollar | 2640
Ассалому алайкум варахматуллоху ва барокатух Шайх Хазратлари!!Сизга жуда хам ихлосим баланд ва АЛЛОХДАН Сизга ухшаган олиму уламоларни купайишини сураган холда Сизга савол бермокчи эдим. Якинда танишимдан янги тугилган чакалокка азон айтиш шарт эмас.араблар бундай ишни килмас эканлар.бу биздаги бир урф-одат экан,мен хам кичик углимга азон айтмадим ва бу ишдан якинларимни хам кайтаряпман -деди.Ахир шу гап канчалик хакикатга якин.Илтимос,Хазрат саволимга жавоб беришингизни илтимос киламан!Бу мен учун жуда хам мухим!Олдиндан катта рахмат!!Ассалому алайкум варахматуллохи ва барокатух!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша танишингиз нотўғри гапни айтибди.Янги туғилган боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш шариатда бор иш.Рофец розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳонинг туққан боласи Ҳасан ибн Алининг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шарифга биноан янги туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтмоқ мандубдир. Аллоҳнинг зикри янги туғилган боланинг қулоғига кирган биринчи нарса бўлиши қандай ҳам яхши. Албатта, бу улуғ нарсанинг ўзига яраша баракаси бўлади.Ҳусайндан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас», дедилар». Абу Яцло ривоят қилган.Умму Сибён болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир.

Топ рейтинг www.uz Openstat