Ассалому алайкум! Ҳозирда аёлим билан бироз муносабатларимиз совуқ ҳолатда бўлиб, у онасини уйида. Куни кеча тушимда у билан жанжаллашиб талоғини берибман. Уйғонганимда ўйланиб қолдим, буни бир ҳикмати борми ёки бу шунчаки тушмикин? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Кўп ўйлаган нарса тушга киради. Ухлаган одамнинг қўйган талоғи ўтмайди. Валлоҳу аълам!