Ассалому алайкум! Агар эр-хотин қонунан ажрашган бўлиб, эри-хотинига талоқ бермаган бўлса уларнинг никоҳи бузилган бўладими? 2 йилдан бери яшамаган, эри уйланиб фарзандли бўлган.
Ва алайкум ассалом!
Талоқ деган гап ёки талоққа далолат қилувчи сўзлардан бирортаси айтилмагунча никоҳи бузилмайди. Валлоҳу аълам!