Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биламизки маҳр никоҳни шартларидан бири. Никоҳ ўқилаётган маҳал кeлин маҳрдан кeчиши мумкинми ёки олдин олиб кeйин қайтариб бeриш кeракми? Албатта ўзини хоҳиши билан.
Ва алайкум ассалом! Маҳр никоҳнинг шарти эмас. Маҳрни зикр қилинмаса ҳам никоҳ дуруст бўлаверади. Кейин маҳри мисл вожиб бўлади. Нима қилиш келиннинг ихтиёри. Хоҳласа кечади, хоҳласа олади. Валлоҳу аълам!